"Арсенал" мухлислари: Сизлар бу либосга лойиқ эмассизлар

11 апрель, 16:05 410

Хабарингиз бор, кеча Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида "Арсенал" "Кристал Пэлас" билан куч синашди ва кутилмаганда 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
The Telegraph нашрининг хабар беришича "канонирлар" мухлислари ўйиннинг иккинчи бўлимида ўз жамоаси футболчиларига қарата: "Сизлар "Арсенал" либосига лойиқ эмассизлар" деган сўзлар билан бақиришган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ўтган 30та тур якунларига кўра кучли тўртликдан етти очкога ортда қолмоқда ва бу кетишда "тўпчилар" Арсен Венгер қўл остида илк бор ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин.