“Арсенал” мухлислари Хамес “Бавария”га ўтганидан хурсанд

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси мухлислари “Реал” футболчиси Хамес Родригес фаолиятини “Бавария”да давом эттиришидан хурсанд. Улар ижтимоий тармоқларда ўзларининг бехад шод эканликларини яширишаётганлари йўқ.

Расман! "Бавария" Хамес Родригесни "Реал"дан ижарага олди

Улар энди, “Бавария” “тўпчилар” ҳужумчиси Алексис Санчесни ўз сафига қўшиб олишмайди деб ҳисоблашмоқда. Илгарироқ, ОАВда чилилик футболчи жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал “Бавария” Хамес Родригесни икки мавсумга ижарага олгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!