"Арсенал" ўз майдонида дебютант клубни мағлуб этди

Ҳозиргина Лондондаги “Eмирейтс” стадионида Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган “Арсенал” ва “Брайтон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашув аввалида Начо Монреаль ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 11-дақиқасида эса Жоэль Ивоби ҳисобни ишончли кўринишга келтирди ва “тўпчилар” 3 очкога эга чиқишди.

Англия Премьер-Лигаси. 7-тур

Арсенал – Брайтон 2:0

Голлар: 1:0 – 16 Монреаль, 2:0 – 56 Ивоби.

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Холдинг, Ивоби (Уолкотт, 71), Рэмзи, Санчес, Джака (Эль-Ненни, 83), Бельерин, Ляказетт (Жиру, 71).

Брайтон – Райан, Даффи, Бонг, Сальтор, Данк, Гросс, Марч (Скелотто, 72), Браун (Мюррей, 76), Проппер, Искьердо (Кнокерт, 76), Стивенс.

Огоҳлантитиришлар: Гросс (17), Даффи (39).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!