"Арсенал" ўз сафига яна бир Германия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

25 июнь,2017, 15:05 524

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Шальке-04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Sky Sports нашрининг маълум қилишича, “канонирлар” Германия терма жамоаси аъзоси учун 24 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчининг гильзенкирхенликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ “Шальке” иқтидорли футболчисини ўзида сақлаб қолиш учун, унинг йиллик маошини 3 млн евродан 8 млн еврогача кўтариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга қараганда, Горецканинг хизматларига “Арсенал”дан ташқари яна бир қатор европанинг топ клублари қизиқиб қолишган. Улар қаторида Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам бор.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.