"Арсенал" ўзининг янги бош мураббийини ЖЧ-2018 стартига қадар эълон қилади

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўзининг янги бош мураббийи кимлигини ЖЧ-2018 бошлангунига қадар оммага эълон қилади.

BBC тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимга асосий номзодлар орасида “Барселона”нинг собиқ устози Луис Энрике, “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва “Монако” бош мураббийи Леонарду Жардимлар бор. Бундан ташқари “канонирлар” рўйхатида “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ассистентлик қилаётган Микель Артета ҳамд АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клубида фаолият олиб бораётган Патрик Виейра каби мутахассислар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг айни дамдаги мураббийи Арсен Венгер мавсум якунлангач жамоани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!