“Арсенал” раҳбарияти бир хатони иккинчи бор такрорламоқчи эмас

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти ушбу ёзда бўлган воқеа такрорланмаслиги учун шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етадиган футболчилар билан қишга қадар музокара ўтказмоқчи.

Илгарироқ, шартномаси ушбу мавсум якунида ниҳоясига етадиган Алексис Санчес хамда Месут Ўзиллар “тўпчилар” томонидан ҳафтасига 280 минг фунтга эга бўлган шартномани рад этишган эди.

Шу боис, эндиликда клуб раҳбарияти шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етадиган Петр Чех, Аарон Рэмзи, Дэнни Уэлбек ва Начо Монреаль каби футболчиларга янги йилга қадар янги шартнома таклиф этишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!