“Арсенал” раҳбарлари Луис Энрике билан алоқага чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти “Барселона” собиқ бош мураббийи Луис Энрике билан норасмий учрашув ўтказди. The Independent хабарига кўра, учрашувда Энрикенинг “тўпчилар” устози бўлиши борасида музокара олиб борилган.

Бу борадаги ягона муаммо Энрикенинг “Арсенал”даги маоши бўлиб турибди. У Арсен Венгер оладиган маошдан кам пул олмоқчи эмас.

Шунингдек “Арсенал” бош мураббийлигига “Нью-Йорк Сити” устози Патрик Виейра ва ҳозирда “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ёрдам бераётган Микель Артеталар номзоди ҳам илгари сурилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!