“Арсенал” рекорд сумма эвазига Ляказеттни қўлга киритади

3 июль, 00:04 315

“Арсенал” рекорд сумма эвазига Ляказеттни қўлга киритади

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Оляснинг сўзларига кўра, жамоа ҳужумчиси Александр Ляказетт яқин кунлар ичида Лондоннинг “Арсенал” клубига кўчиб ўтади.

“Унинг учун 55 млн евро ва 12 млн бонус сифатида олишимиз ҳақида ОАВда тарқалган хабарлар рост эмас. “Арсенал”нинг биринчи таклифи 45 млн еврога тенг бўлди. Билишимча, трансфер 45-50 млн еврога баҳоланади. Бу келишув ҳар иккала жамоа учун ҳам энг қимматбаҳоси бўлади. Келишув қачон якунланади? Менимча, бир-икки кунларда якунланса керак”, – деб унинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди “Le Progres “ нашри.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Ляказетт Франция чемпионатида 30 та ўйинда иштирок этди ва 28 та гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилди.