"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр

"Арсенал" клуби "Монако" ҳужумчиси Кильян Мбаппени рекорд нархда сотиб олишга тайёр, дея хабар беради Daily Mirror нашри. Лондонликлар бу футболчи учун 125 миллион фунт стерлинг беришмоқчи ва бу борада "Реал"ни ортда қолдиришни мақсад қилган.

"Арсенал" устози Арсен Вингер Мбаппе отаси билан суҳбатлашган ва унинг Мадрид клубида кўпроқ ўйин амалётига эга бўлмаслигини маълум қилган.

Мбаппе 2016/17 энг ёрқин футболчиларидан бири бўлди. У Франция чемпионатида 29 ўйинда 15 гол билан жамоасининг ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!