"Арсенал" скаути: Аршавин Головиндан кўра истеъдодлироқ эди

11 июнь, 09:40 295

Лондоннинг “Арсенал” клуби скаути Павел Кучеров ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головин ҳали “канонирлар”нинг собиқ рус футболчиси Андрей Аршавин даражасига чиққанича йўқ деб ҳисоблашини айтди.

“Аршавин умуман бошқа савиядаги футболчи, Головин ҳали бунгача етиб келмади. У ўтган мавсумдаги Александрдан кўра яхшироқ. Лекин, у айни дамда АПЛ грандига ёрдам бера олмайди”, - дейди Кучеров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Головиннинг “Арсенал”га кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

"Арсенал" яна бир россиялик футболчини сотиб олмоқчи

Ўртоқлик ўйини. Россия ўз майдонида Чили билан дуранг ўйнади

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.