“Арсенал” собиқ футболчиси шеригига: Ақлинг бўлса, “Арсенал”га ўтма!

10 май,2017, 06:55 875

“Арсенал” собиқ футболчиси шеригига: Ақлинг бўлса, “Арсенал”га ўтма!

“Арсенал” клубининг собиқ дарвозабони Войцех Шенсны ҳозирда “Рома” дарвозасини қўриқламоқда ва жамоадоши Ража Наингголанга Венгернинг “Арсенал”ига ўтмасликни маслаҳат берди.

Олдинроқ ОАВда бельгиялик футболчига айнан “тўпчилар” қизиқиш билдиришаётгани тўғрисида айтилган эди.

“Менимча, Ража шу ерда қолгани маъқул. У жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Наигголан ҳозир жамоасини ўзгартирмаслиги керак”, - деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Metro.