“Арсенал” сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди (видео)
Кеча Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Бёрнли” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди
Ўта муросасиз ва кескин курашлар остида кечган баҳс “тўпчилар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Учрашувдаги ягона гол 92-дақиқада Алексис Санчес томонидан пенальтидан киритилди. Амалда эса ушбу гол Арсен Венгер жамоасига 3 очко келтирди.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар