"Арсенал" тўпурарини Испанияда кутишмоқда
12 Январ 14:22 | 100
 

Ўз вақтида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган Алексис Санчес яна Испания чемпионатига қайтишга яқин турибди.

"Арсенал" сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган ҳужумчини "Атлетико" ўз сафига чорламоқда. Диего Симеоне ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши кутилаётган Антуан Гризманнинг ўрнига моҳир ҳужумчи қидирмоқда.

28 ёшли Санчес айни пайтда "Арсенал" билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти ва клубни тарк этиши мумкинлигини айтган. Амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этадиган футболчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 20 та учрашув ўтказиб, 13та гол урди.

 

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002