"Арсенал" ва "Манчестер Сити" бир футболчини кўзлашмоқда

5 май,2017, 12:15 459

Гильзенкирхеннинг "Шальке-04" клуби ҳимоячиси Саед Колашинац фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Bild нашрининг маълум қилишича босниялик футболчи "Арсенал" ва "Манчестер Сити"дан таклифлар олган. Инглиз клублари Колашинацга ҳафтасига 140 минг евро маош беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Саеднинг "Шальке" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у  эркин агент маъқомида бўлади.