"Арсенал" яна "Бавария" билан ўйнайди

14 март, 17:15 674

Лондоннинг "Арсенал" клубини яна "Бавария"га қарши ўйин кутиб турибди.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича бу жамоалар ўртасидаги навбатдаги баҳс 19 июль куни Халқаро чемпионлар кубоги (International cup) мусобақаси доирасида Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Арсенал" жорий мавсум Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида ўзаро тўқнаш келишган ва ҳар иккала учрашув мюнхенликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.