"Арсенал" яна бир россиялик футболчини сотиб олмоқчи

10 июнь, 12:50 524

Лондоннинг “Арсенал” ва Москванинг ЦСКА клублари Россия терма жамоаси аъзоси Александр Головиннинг трансфери борасидаги музокараларни якунлашга яқин туришибди. Бу ҳақда Sports.ru нашри клубга алоқадор манбааларга таяниб хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра ушбу трансфер “канонирлар”га таҳминан 10 млн еврога тушиши мумкин. Ўз навбатида ЦСКА келишув амалга ошган тақдирда ҳам футболчисини яна бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Головин яқиндагина собиқ устози Леонид Слуцкий бош мураббий бўлган “Халл Сити”га ижарага бериб юборилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, 21 ёшли Александри Головин якунланган мавсум Россия премьер-лигасида жами 30та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" биринчи марта Россиядан футболчи сотиб олмаяпти. Боиси, 2009 йил "канонирлар" Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубидан Андрей Аршавинни ўз сафига қўшиб олишган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.