"Арсенал" янги рекорд ўрнатди

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 10-турида “Арсенал” ўз майдонида “Суонси”си қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “канонирлар” ўз уй стадиони ҳисобланган “Эмирейтс”да барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 13та баҳсда ғалаба қозонишди. Бу эса ушбу ўйингоҳдаги янги рекорд бўлиб тарихга кирди.

Таъкидлаш лозимки, “Арсенал” сўнгги марта ўз майдонида ўтган мавсум апрель ойида “Манчестер Сити”га (2:2) қарши ўйинда очко йўқотган эди.

Маълумот учун, “Арсенал” 2006 йилга қадар “Хайбери”да тўп суриб келишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!