“Арсенал”да финал олдидан йўқотиш

27 май,2017, 09:15 341

“Арсенал”да финал олдидан йўқотиш

 

“Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех “Челси”га қарши кечадиган Англия Кубоги финалида майдонга туша олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.  

Чхлиялик посбон клуб машғулотида жароҳат олди. Кубок финалида “Арсенал” дарвозасини Давид Оспина қўриқлаши кутилмоқда. Оспина жорий мавсум барча мусобақаларда жами 21 учрашувда майдонга тушган ва 13 та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги финал беллашуви бугун, 27 май куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.