"Арсенал"га Шмейхель керак

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Лестер” дарвозабони Каспер Шмейхелга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Тажрибали дарвозабонни “канонирлар” устози Арсен Венгернинг шахсан ўзи “Арсенал”да кўришни истаяпти. Франциялик мутахассис жамоада Петр Чехга рақобат қила оладиган дарвозабонларни олиб келмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Венгер келгуси мавсум ҳам “Арсенал”ни бошқариши кутилмоқда ва у шу сабабли жамоа таркибини ҳар жиҳатдан кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!