"Арсенал"нинг собиқ ўйинчиси Венгерга ақл ўргатди

12 март, 12:00 460

 

 

"Арсенал"нинг Аннглия преьмер-лигасида анчадан буён чемпионликни қўлга кирита олмаётгани ва Европа чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик сабабли жамоа мухлислари ва мутахассислар бош мураббий Арсен Венгерни танқид қилмоқда.

Ушбу жамоа сафида узоқ муддат ўйнаган Вильям Галлас устозини ҳимоя қилиб чиқди.

- Арсен Венгернинг аввалги хизматларини унутмаслик керак, - деди Вильям Галлас. - Мураббий клуб раҳбарлари билан гаплашиб, стратегияни ўзгартириш керак. "Арсенал" мураккаб вазиятда жамоани қутқара оладиган кучли ўйинчиларни таркибга жалб қилиги керак. Бунинг учун Арсен Венгер ўз жойида қолиши шарт.

"Арсенал" АПЛда чемпионликка даъвогарлик қилолмаётган бўлса-да, Англия кубогида ярим финалга чиқди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.