"Арсенал"нинг янги устозига таркибни кучайтириш учун 50 млн фунт берилади

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида трансферлар учун 50 млн фунт ажратади.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра ушбу маблағ Арсен Венгернинг ўрнига келадиган янги бош мураббий ихтиёрига берилади. Таъкидлаш керакки ушбу пуллар футболчиларнинг сотувидан келадиган маблағлар эвазига ошиши мумкин.

Айтиш лозимки, “канонирлар” сўнгги икки трансферлар даврида Александр Ляказетт ва Пьер-Эмерик Обамеянг учун 100 млн фунтдан ортиқ маблағ сарфлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” бош мураббийлигига Луис Энрике, Массимилиано Аллегри, Леонарду Жардим, Юлиан Нагельсманн ва Йоахим Лёв каби мутахассислар номзоди кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!