"Арсенал"нинг япониялик форварди Бундеслига жамоасига ўтди (фото)

"Ганновер" ўзининг расмий сайтида Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Такуми Асанони ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра немис клуби 23 ёшли япониялик футболчини 2018/19 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олди.

Маълумот учун, Асано “канонирлар” сафига 2016 йил келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган икки йил ичида “Арсенал”нинг асосий жамоасида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади. У сўнгги икки мавсумни "Штутгарт"да ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!