Артуро Видаль тунги клубда муштлашиб кетди

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль тунги клубда муштлашиб кетди. Бу ҳақда Bild нашри маълум қилмоқда.

Ҳодиса 17 сентябрга ўтар кечаси Мюнхен шаҳридаги Crown’s Club тунги клубида содир бўлди. Чилилик футболчи акаси ва дўстлари билан ҳордиқ чиқараётган эди. Тунги соат 03:00 атрофида муштлашув содир бўлди.

Маҳаллий полиция вакиллари клубда жанжал бўлганини тасдиқлади. Crown’s Club хўжайини Оливер Райфнинг сўзларига кўра, жабрланувчига Артуро Видаль зарба бермаган, у шунчаки жанжалкашларни ажратмоқчи бўлиб, муштлашувга қўшилиб кетган.

“Бавария” вакиллари ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!