
Артём Филипосянга олий лиганинг 5 клуби қизиқиш билдирмоқда
Ўтган йилни “Бухоро”да ўтказган Артём Филипосян мавсум якунлангач жамоани тарк этганди.
Жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячи бухороликларни эркин агент сифатида хайрлашганди.
SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Артём Филипосянга олий лиганинг 5 клуби қизиқиш билдирмоқда. Улар “Бухоро”, “Машъал”, “Олмалиқ”, “Шўртан” ва “Навбаҳор”.
Аммо ҳозирча футболчи бу таклифларга аниқ бир жавоб берганича йўқ. Бироқ ҳимоячи янги мавсумни ҳам яна “Бухоро”да бошлаши мумкин.
Фикрлар