1009

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари ниҳоясига етди.

Куннинг сўнгги беллашувида -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Артём Штурбабин бразилиялик Даниел Каргнинга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувда вакилимиз вазаре баҳоси эвазига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.

Sports.uz 2018