Асенсио Азарнинг “Реал”га келишига қарши чиқмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоага Эден Азар келиб қўшилса, жамоани тарк этишини маълум қилди.

Diario Goal хабарига кўра, Асенсио “Реал” президенти Флорентино Пересга айна шу борада ултиматум қўйган.

Қайд этиш жоиз, ўтган ҳафта мадридликлар “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Маълумот учун,  Марко бу мавсум Ла лигада 11 баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол  киритди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!