Асенсио Мессидан зўр чиқиб қолди

Кеча Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Испания Ла Лигаси 2-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши баҳсда дубльга эришди.

21 ёшли футболчи бу мавсум 3 та гол киритишга муваффақ бўлди. У бунча гол киритиш учун 6 бор дарвоза томон зарба йўллади. Статистикага қарайдиган бўлсак, аниқлик 50 % ни ташкил этади.

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳам бу мавсум 3 та тўп киритишга эришди. Бироқ 30 ёшли Месси бунча гол киритиш учун 30 бор дарвоза томон зарба йўллаб кўрди. Аниқлик – 10 % холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!