Асенсио келажагини "Реал" билан боғламоқчи

9 июнь, 18:05 292

Асенсио келажагини

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Марко Асенсио келгуси мавсумни ҳам “қироллик клуби” сафида ўтказмоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтди. У янги мавсумда асосий таркибга кириш учун курашишга тайёр.

“Мен “Реал”да қолиб, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайман. Кўпроқ майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан”, - дейди Асенсио.

Маълумот учун, 21 ёшли испаниялик футболчи якунланган мавсум Ла Лигада жами 23та учрашув ўтказди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.