Асенсиони сотиб олмоқчи бўлганлар энди "Реал"га 500 млн евро тўлайди

Мадриднинг “Реал” клуби жамоанинг келажаги дея эътироф этилаётган Марко Асенсио билан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги музокараларни якунлаш арафасида. Айтиш лозимки 20 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

AS нашри тарқатган хабарга кўра мадридликлар аллақачон бу борада келишувга эришган. Фақат уни расман эълон қилиш қолган ҳолос. Бу ҳақда эса олдинда “Боруссия” Дортмундга қарши кутиб турган муҳим баҳсдан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.

Янги келишув 2023 йилга қадар бўлиб, унга кўра испаниялик футболчининг товон пули 500 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!