Ашурматов ва Ҳамдамовнинг ёшлар термасига чақирилмагани сабаби маълум қилинди

 

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олиш учун саралаш баҳсларини бошлайди. Бугун ўзбекистонлик футболчиларга Ливан U-22 термаси қаршилик қилади.

Аввал хабар берилганидек, Равшан Ҳайдаров мазкур мусобақага 22 футболчини жалб қилган. Улар орасида эса “Бунёдкор”нинг икки футболчиси Рустам Ашурматов ва Достон Ҳамдамов йўқ эди.

ЎФФ матбуот хизмати юқорида таъкидланган футболчилар жароҳати ва саломатлиги боис ОЧ саралашига чақирилмаганини маълум қилди.

“Рустам Ашурматов ва Достон Ҳамдамов жароҳати ҳамда соғлиғидаги муаммолар туфайли U-23 ОЧ саралашида иштирок этаётган Ўзбекистон U-22 таркибига чақирилмади”, – дейилади ЎФФ матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!