Ашхобод-2017. Футзалчиларимиз Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Ашхобод-2017" Осиё ўйинларида финал ўйинини ўтказди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизнинг финалдаги рақиби Эрон терма жамоаси бўлди.

Ушбу ўйинда эронликлар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини 7 бор ишғол этишди. Йигитларимиз эса бунга фақатгина бир бор жавоб қайтара олишди холос.

Шу тариқа, футзалчиларимиз, термамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйишди.

“Ашхобод-2017”

Футзал. Финал. 26.09.2017

Эрон – Ўзбекистон 7:1

Голлар: М. Жавид(4, 10, 32, 36), А. Хасанзода(22, 38), Д. Ахмадизадаж(32) – Даврон Чориев(29)

Эрон (биринчи бешлик): Алиризо Самими, Хамид Ахмадидазаж, Али Аскар Хасанзода, Ахмад Исмоилпур, Махди Жавид.

Захира:  Сепехр Мухаммади, Мухаммад Шажари, Алиризо Рафиепур, Абулкосим Ороужи, Саид Ахмад Аббоси, Хусайн Тойиби, Муслим Оладкубад, Фарход Таваколи, Мухаммадризо Сангсефиди.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 12.Акмал Хазратқулов, 8.Фарход Абдумавланов, 11.Артур Юнусов, 13.Хусниддин Нишанов, 14.Константин Свиридов.

Захира: 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Рахматов, 3.Машраб Одилов, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Тимур Садиров, 6.Илхомжон Хамраев, 7.Дилшод Рахматов, 9.Даврон Абдурахмонов, 10.Даврон Чориев.

Огоҳлантиришлар: Артур Юнусов(8), Константин Свиридов(31)

Йигитларимизни табриклаймиз!

photo_2017-09-26_21-11-41

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!