Ашхобод-2017. Футзалчиларимиз ярим финалда!

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Тошкент вақти билан 19:00да старт олган қарама-қаршиликда Даврон Чориев ва Фарҳод Абдумавлоновларнинг голлари термамизга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Баҳодир Аҳмедов бошлиқ футзалчиларимиз ярим финал босқичи доирасида эртага Японияга қарши тўп суради.

"Ашхобод-2017"

Футзал, Чорак финал

23.09.2017

19:00. Вьетнам - Ўзбекистон 2:0

Голлар: Даврон Чориев(6), Фархад Абдумавлонов(36)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!