"Ашхобод-2017". Ўзбекистон чорак финалда Вьетнамга қарши ўйнайди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг "B" гуруҳида 4 ўйинда 7 очко жамғарди ва иккинчи ўринни эгаллади. Бундай ҳолатда Ўзбекистонга "A" гуруҳининг ғолиби тўқнаш келиши керак эди. "A" гуруҳида Вьетнам ҳамда Туркманистон терма жамоалари бир хил 9 очкодан йиғишди. Ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига Мигел Родриго бошчилигидаги вьетнамликлар пешқадам бўлишди. Шу тариқа, Ўзбекистон чорак финалда Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Қуйида "Ашхобод-2017" футзал беллашувлари чорак финал жуфтликлари ва тақвимини келтириб ўтамиз.

"Ашхобод-2017"

Чорак финал

23.09.2017

11:00. Эрон - Таиланд

13:00. Япония - Иордания

16:00. Афғонистон - Туркманистон

19:00. Вьетнам - Ўзбекистон

Агар Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Вьетнамни мағлуб этса, ярим финалда Япония - Иордания жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!