"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Афғонистон билан ўйнайди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг учинчи беллашувини Афғонистонга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

"Ашхобод-2017"

Футзал

4-тур, 20.09.2017

"B" гуруҳи

19:00. Афғонистон - Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз кеча Мальдив терма жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!