Ашхобод-2017. Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиқди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободдаги мусобақанинг тўртинчи турида Хитой билан беллашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Илк турда БААни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи турда Мальдив оролларини 9:1 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари сенсацион тарзда Афғонистонга ютқазиб қўйишди - 2:4.

Хитой билан учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида иккинчи ўринни банд этди ва А гуруҳида биринчи бўлган жамоага (Туркманистон ёки Вьетнам) қарши чорак финалда ўйнайди.

Ашхобод-2017

Ўзбекистон - Хитой 4:4

Голлар: Фарҳод Абдумавлонов 2, Илҳом Ҳамроев 11, Тимур Садиров 22, Феруз Фахриддинов 32 - Жианфа Зуанг 2, Янг Ксю 13, Юе Лу 23, 39.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Константин Свиридов

Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистон гуруҳда иккинчи бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!