"Астон Вилла" Террига йилига 4 млн фунт маош бермоқчи

23 июнь, 12:05 163

30 июнда “Челси” билан амалдаги шартномаси тугагача, эркин агентга айланадиган ҳимоячи Жон Террига ҳозиргача ўнлаб жамоалардан таклифлар бўлмоқда.

36 ёшли футболчининг хизматларига асосан «Борнмут», «Вест Бромвич», «Суонси», «Бирмингем», «Астон Вилла» ва Хитойнинг номи ошкор этилмаётган клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Лекин, улар орасида энг аниқ таклиф айнан “Астон Вилла” жамоасидан келиб тушган.

Аниқроғи, бирмингемликлар Террига йиллик 4 млн фунт маош таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Чемпионшипда давом эттиришга қарши эмас. Хабарларга қараганда Жон Терри ушбу таклиф борасида ўз қарорини яқин икки ҳафта ичида эълон қилиши кутилмоқда.