"Астон Вилла" жамоани премьер-лигага олиб чиқадиган ҳужумчи олди

 

 

Ўтган мавсум якунларига кўра Англия премьер-лигасидан тушиб кетган "Астон Вилла" яна юқори лигага қайтиш мақсадида таркибини кучайтирмоқда.

"Астон Вилла" Чемпионшипда тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келаётган "Брантфорд" жамоаси ҳужумчиси Скотт Хоганни олиш учун 10,5 миллион евродан воз кечди.

- Мен "Астон Вилла" каби бой тарихга эга клубга ўтганимдан мамнунман, - деди Скотт Хоган. - Мен бу жамоага мақсадига етиши учун ёрдам беришни истайман.

Скотт Хоган Чемпионшипда 25 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!