"Астон Вилла" яна бир қария футболчини харид қилди

Малилик ҳимоячи Кристофер Самба фаолиятини Чемпионшипда давом эттирадиган бўлди.

Яқиндагина “Челси”дан 36 ёшли Жон Террини ўз сафига қўшиб олган “Астон Вилла” бу сафар 33 ёшли Самбани сотиб олди. Томонлар ўзаро бир йиллик келишувга имзо чекишган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Самба ўтган мавсумнинг биринчи ярмини Грециянинг “Панатинаикос” клубида ўтказган ва январда жамоадан кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!