Ат Термизий-2017: Туркманистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди

20 май, 21:24 688

Ат Термизий-2017: Туркманистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун  Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилиши режалаштирилган.

Умумий соврин жамғармаси 56 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақага дунёнинг 51 мамлакатидан 160 га яқин иштирокчилар келиши кутилмоқда.

Мусобақага регламентига асосан ҳар бир давлат 73, 90 ва мутлоқ вазн тоифаларида 10 нафаргача курашчи қатнаштириш ҳуқуқига эга.

Халқаро Кураш Ассоциациясининг SPORTS.uz га маълум қилишича бугун ушбу мусобақада иштирок этиш учун Туркманистон терма жамоаси делегацияси юртимизга етиб келган. Ушбу делегация таркибидан эса 17 нафар полвон ўрин эгаллаган. Шунингдек, ассоциациянинг бизга хабар беришича, эртага Африкадан Конго терма жамоасининг юртимизга етиб келиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақада иштирок этувчи барча терма жамоалар 25 майга қадар мамлакатимизга етиб келишади. Юртимизга етиб келган терма жамоалар эса душанба кунидан Тошкент шаҳрида машғулотларга киришади.