Ат Термизий халқаро турнири олдидан ташкил этиладиган матбуот анжумани қачон ўтказилиши маълум бўлди

Хабарингиз бор 26-29 май кунлари Термиз шаҳрида Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун  Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилиши режалаштирилган.

Умумий соврин жамғармаси 56 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақага дунёнинг 50 мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ полвонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлаётган ушбу мусобақа олдидан ташкилотчилар, мусобақа расмийлари ва журналистлар иштирокида ўтказиладиган матубот анжуманининг ўтказилиш вақти маълум бўлди.

Ўзбекистон кураш федерациясидан SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум қилишларича, ушбу матбуот анжумани 28 май соат 11:00 да Термиз шаҳрида жойлашган Карвонсарой мехмонхонасида ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз,матбуот анжуманида Кураш Халқаро Ассоциацияси рахбарияти, Қитъавий Конфедерация Президентлари, Ўзбекистон Кураш Федерация ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмийлари иштирок этиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!