"Аталанта" 27 йилдан сўнг яна еврокубокларда иштирок этадиган бўлди

14 май, 13:05 192

Италиянинг “Аталанта” клуби А Серия якунланишига икки тур қолганида ўзи учун Европа лигаси йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Чемпионатнинг 36-турида “Милан” билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чеккан “Аталанта” муддатидан аввал келгуси мавсумда еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Боиси, айни дамда улар ўзидан кейинги ўринда бораётган Винченцо Монтелла шогирдларини 6 очкога ортда қолдиришмоқда. Қолган икки ўйинда мағлубиятга учраган тақдирларида ҳам “Милан” уларни қувиб ўта олмайди. Чунки, “Аталанта” ўзаро ўйинларда устунликка эга ҳисобланади. Энди улар камида 5-ўринни эгаллаб, келгуси мавсум Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этишади.

Маълумот учун, “Аталанта” сўнгги марта 1990 йилда еврокубокларда иштирок этган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.