"Атланта" — "Орландо" баҳси МЛСда рекорд ўрнатди
АҚШ мунтазам чемпионатининг (МЛС) “Атланта Юнайтед” ҳамда “Орландо Сити” (3:3) жамоалари ўртасидаги баҳс мусобақа тарихидаги энг томошабоп ўйин бўлди.
Аниқроғи, шу куни ўйинни бевосита кузатиш учун Mercedes-Benz Stadiumга 70 425 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсатгич эса МЛС тарихида рекорд натижа бўлди.
Маълумот учун, бундан аввалги рекорд 1996 йилнинг 13 апрелида «Лос-Анжелес Гэлакси» ва «Нью-Йорк Метро Старс» жамоалари баҳсида қайд этилган эди. Ўшанда стадионга жами 69 255 томошабин ташриф буюрган.
Фикрлар