"Атлетик" дарвозабони: "Реал"нинг таклифини рад этиб тўғри қилдим

Бильбаонинг "Атлетик" клуби дарвозабони Кепа Аррисабалага қишки трансфер бозори вақтида "Реал" таклифини рад этганлигини айтиб ўтди.

"ЖЧда ўйнашим учун, мен "Атлетик"да яхши ўйнашим зарур. "Реал"нинг таклифи? Бу қарор менинг ҳаётимдаги энг муҳим қарордир. Уни оилавий маслаҳат қилиб қабул қилдим. 

Натижада, мен "Атлетик" билан шартномамни яна етти йилга узайтиришга қарор қилдим. Мен жуда бахтлиман ва тўғри қилдим деб ўйлайман", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди "Cadena Ser".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!