"Атлетик" ўзига янги бош мураббий топди

Бильбаонинг "Атлетик" клуби раҳбарияти жамоани янги мавсумда бошқарадиган мураббий борасида бир қарорга келди.

Marca нашрининг ёзишича ёзда “Атлетик” бошқарувини айни дамда ишсиз юрган "Сельта" ва "Севилья" клублари собиқ бош мураббийи Эдуардо Бериццо ўз қўлига олади.

Хабарларга қараганда томонлар бу борада ўзаро келишувга эришишган ва бу ҳақда тез орада расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!