"Атлетико" Каррасконинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Янник Феррейре Карраско жамоадан кетган тақдирда унинг ўрнига қайси футболчини олиб келиш масаласида бош қотиришни бошлаб юборди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 24 ёшли бельгиялик футболчининг ўрнига бошқа бир бельгиялик футболчи, аниқроғи “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенсни олиб келишмоқчи.

Маълумотларга кўра Карраско айни дамда “Атлетико” раҳбарияти билан яхши муносабатда эмас ва шу боис тез орада жамоадан кетишни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!