“Атлетико” 10 киши бўлиб қолган “Қорабоғ”ни енга олмади

Ҳозиргина Боку шаҳридаги “Миллий” стадионида ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган “Қорабоғ” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда мезбонлар 75-дақиқадан майдонда 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, мадридликлар билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашга эришдилар.

ЕЧЛ. 3-тур

“Қорабоғ” (Озарбайжон) – “Атлетико” (Испания) 0:0 (0:0, 0:0)

Қорабоғ – Шехич, Медведев (Жезничак, 71), Аголи, Садыгов, Гусейнов, Ришард, Гараев, Педро Энрике (Герье, 69), Мичел (Эльюнусси, 85), Мадатов, Ндлову.

Атлетико – Облак, Врсалько, Годин, Филипе Луис, Хименес, Гайтан (Парти, 64), Габи, Сауль, Феррейра Карраско (Корреа, 72), Гризманн, Гамейро (Торрес, 72).

Огоҳлантиришлар: Мичел (53), Ндлову (59), Гусейнов (90).

Четлатиш: Ндлову (75).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!