"Атлетико" Бразилиядан футболчи олди
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида Бразилия чемпионатидан кучли ҳимоячи олиб келадиган бўлди.
Аргентиналик мутахассис "Сан-Пауло" таркибида ўйнаётган серб миллатига мансуб бразилиялик Лянко Войновичга қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар бу футболчи учун 6 миллион евро таклиф қилган ва "Сан-Пауло" бу суммага рози бўлган. Томонлар келишувига кўра Лянко Войнович ёзгача Бразилия чемпионатидаги иштирокини давом эттиради.
Фикрлар