"Атлетико" Эрнандеснинг трансфери борасида келишувга эришди

“Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес фаолиятини бошқа бир испан клубида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “сариқ сув ости кемаси” раҳбарияти асли “Атлетико” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 21 ёшли футболчини яна ўзининг қадрдон жамоасига сотиш бўйича келишувга эришган.

Унга кўра “матрасчилар” ушбу футболчи учун “Вильярреал”га 25 млн евро тўлашади. Кастельонликлар ушбу сумманинг 20 миллионини трансфер амалга ошганидан сўнг олишса, қолган 5 миллионини бонус сифатида олишади. Айтиш лозимки, ушбу хабарни “Вильярреал” бош директори Фернандо Роиг ҳам тасдиқлади.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум Ла Лиганинг жами 16та баҳсида иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!