“Атлетико” Гризманн билан музокараларни бошлади

10 апрель,2017, 11:05 456

“Атлетико” Гризманн билан музокараларни бошлади


Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоасини тарк этмайдиган кўринади. Испан ОАВ тарқатган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти франциялик футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаган.

Бунинг учун “Атлетико” футболчининг маошини оширишга тайёр. Агар ҳозир у йилига 7 млн евро маош олаётган бўлса, янги келишувда унинг маоши 10 млн еврони такил қилади.

Шунинг клуб унинг товон пулини (ҳозирда 100 млн евро) ҳам кўтаришни режалаштирган. Мадридликлар Гризманнинг янги келишувга кўнишига умид қилишмоқда.