"Атлетико" Гризманнга бошқа клублардан кўра кўпроқ маош бермоқчи

4 июнь,2017, 16:45 390


“Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн испан жамоасида қоладиган бўлди. Франциялик футболчи клуб билан шартлари яхшиланган янги келишув имзолайди.

Аниқ рақамлар ҳозирча ошкор қилинганича йўқ, бироқ “матрасчилар” Гризманнга бошқа клублар таклиф қилаётгандан кўпроқ беришга тайёр.

Шунингдек, клуб январда трансфер чеклови тамом бўлгандан сўнг харидларга зўр беришини маълум қилган. Гризманн бу мавсум 36 ўйинда 16 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.